«йпх инспектори» тегли мақолалар


Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
6 февраль 2025, 15:38

Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди

Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.

Самарқандда Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини машина капотида судраб қочиб кетди
3 февраль 2025, 11:39

Самарқандда Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторини машина капотида судраб қочиб кетди

Самарқанд шаҳрида Onix ҳайдовчиси ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига эътибор бермай, уни автомобиль капотида судраб қочиб кетди. Ходим ерга йиқилиб жароҳат олди, ҳайдовчи ушланди.

Навоийда ЙПХ инспектори 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
20 январь 2025, 12:08

Навоийда ЙПХ инспектори 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди

Навоий шаҳрида йўл ҳаракати қоидаларини бузиб ҳаракатланган Kia Sonet автомобилининг 16 ёшли ҳайдовчиси тўхташ ишорасига амал қилмай, ЙПХ инспекторини уриб юборди. Бола воқеа жойидан қочиб кетган, инспектор эса ўша ерда ҳалок бўлган.

Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди
1 август 2024, 11:29

Тошкентда ЙПХ инспекторини машинасида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди

Тошкентда ЙПХ инспекторини автомашинаси капотида судраган ҳайдовчи 15 суткага қамалди. У ходимнинг тўхташ ишорасига бўйсунмасдан ҳаракатни давом эттириб, бир неча қоидабузарликлар содир этган.

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди
24 апрель 2023, 11:53

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси катта тезликда ЙПХ ходимларидан қочиб, тўқнашув содир этди

Яккасарой туманида гувоҳномага эга бўлмаган ҳайдовчи Gentra машинасида ЙПХ инспекторидан қочиб, катта тезликда ҳаракатланди. Оқибатда скутер ва Cobalt билан тўқнашди, 2 киши жароҳатлар билан шифохонага олиб кетилди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов давом этмоқда.

Сурхондарёда ЙПХ инспектори ҳайдовчидан $800 олганликда гумонланмоқда
10 апрель 2023, 12:37

Сурхондарёда ЙПХ инспектори ҳайдовчидан $800 олганликда гумонланмоқда

Узун туманида ЙПХ инспектори фуқародан 800 доллар олаётганда ушлангани айтилмоқда. Ходим ҳайдовчига машинасининг ойналарини рухсатномасиз қорайтириб олган учун ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди
21 декабрь 2022, 18:11

Фарғонада ҳайдовчига «руҳий азоб етказган» ЙПХ инспекторлари жавобгарликка тортилди

Қувалик ҳайдовчи Фарғонада ўзига нисбатан ноқонуний баённома тузган икки нафар ЙПХ ходимини руҳий азоб етказганликда айблаб судга берди. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, инспекторларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Фарғонада ҳайдовчини ҳақорат қилган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилди
5 сентябрь 2022, 14:24

Фарғонада ҳайдовчини ҳақорат қилган ЙПХ инспектори ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда Бувайда туманида ЙПХ инспектори ҳайдовчини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят ИИБ мазкур воқеадан сўнг, ходимга нисбатан хизмат текшируви ўтказилгани ва у ишдан бўшатилганини маълум қилди.

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда
13 июнь 2022, 09:45

Фарғонада ЙПХ инспектори пора олишга уринганликда гумонланмоқда

Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди
27 апрель 2022, 19:15

Чироқчида ЙПХ инспекторига қаршилик кўрсатган шахсларга жиноят иши очилди

Чироқчи туманида жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари ва аҳоли ўртасида можаро келиб чиқди. Фуқаролардан бири инспекторнинг погони ва бодикамерасини юлиб олган. Туман прокуратураси уларга нисбатан жиноят иши очди.

24 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 март 2022, 22:00

24 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Инвесторлар муваффақиятини кафолатлашини айтган президент, йил охиригача ўзгармайдиган ипотека ва таълим кредитларининг фоиз ставкалари, Autodriver Study атрофидаги воқеалар, шакар нархи ошишига «ваҳимачи тадбиркорлар» сабабчи эканлиги, ЙПХ ходими суратини унинг рухсатисиз тарқатишни тақиқлаш таклифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 24 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин
21 февраль 2022, 12:58

Ички ишлар ходимларини видеога олиб, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаш тақиқланиши мумкин

Ички ишлар вазири ўринбосари Бекмурод Абдуллаев хизмат вазифасини бажараётган ходимларни видеога олгандан сўнг, унинг рухсатисиз ижтимоий тармоқларга жойлаганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланишини маълум қилди. ИИВ раҳбари матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов бу борада ҳужжат ҳали ишлаб чиқилмаганини айтди. Унинг қўшимча қилишича, «тўлиқ тақиқ бўлмаса-да, қандайдир чегаралар қўйилади». Бунга депутат Расул Кушербаев эътироз билдирди.

Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида ҳайдаб кетди
27 сентябрь 2021, 22:54

Сурхондарёда Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина капотида ҳайдаб кетди

Қумқўрғон туманида Lacetti ҳайдовчиси ЙПХ ходими илтимосига бўйсунмасдан, уни капотда 3 км дан ошиқ масофага ҳайдаб кетди. Ҳуқуқбузарга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

Маст ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди
14 сентябрь 2021, 22:41

Маст ҳайдовчи уриб юборган ЙПХ инспектори вафот этди

Пскент туманида маст ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг тўхташ талабига бўйсунмасдан, уни уриб юборди. 30 ёшли сержант Дилмурод Ўрмонов орадан уч кун ўтиб вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг